Янгиариқ туман судининг тергов судяси ушланди
У фуқарога жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини қайтараётган бўлган.

Хоразмда судя қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Бугун Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судяси М. С. фуқаро О. Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
"Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганига қаратиб, суд тизимини нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганлигини маълум қилади", дейилади хабарда.
Аввалроқ Денов тумани суди собиқ раиси беш йилга қамалганди.