platina.uz
Жаҳон

Россиялик юқори мартабали генерал ракета ҳужумида ҳалок бўлди

Михаил Гудков Россия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ўринбосари вазифасини эгаллаб турганди. 

Россиялик юқори мартабали генерал ракета ҳужумида ҳалок бўлди

Украина ракета зарбаси сабаб юқори мартабали россиялик генерал ўлдирилди.

Генерал-майор ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ўринбосари Михаил Гудков Курск вилоятида вафот этди, деб хабар берди Приморье ўлкаси губернатори Олег Кожемяко.

"У ўз сафдошлари билан бирга офицерлик бурчини бажараётиб ҳалок бўлди. Командир билан бирга унинг содиқ сафдоши, умумий дўстимиз Наримон Шихалиев ҳам ҳалок бўлди", — деб ёзди губератор ўзининг Телеграм-каналида.

Кожемяко Гудковни шахсан таниганини таъкидлаб ўтган, уни “бақувват жангчи” деб таърифлаган.

Михаил Гудков - Новосибирскда туғилган. Олий маълумотни Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юртида олган. Гудков шу йилнинг март ойида Россия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунгача у Тинч океан флотининг 155-денгиз бригадасини бошқарган. “Российская газета”нинг ёзишича, Гудков бошчилигидаги 155-бригада Курск вилоятидаги ҳарбий амалиётларда қатнашган.

2023 йил кузида ўша пайтда полковник унвонини эгаллаган Гудков "Россия қаҳрамони" унвонини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, мустақил манбалар Россия Украина урушида минглаб офицерларни йўқотаётгани ҳақида бонг уриб келади.

Аввалроқ Москвадаги портлашда генерал Ярослав Москалик ҳалок бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid