platina.uz
Спорт

"Ливерпул" ва Португалия термаси ҳужумчиси автоҳалокат қурбони бўлди

Диогу Жота бу йил Англия чемпиони бўлганди, терма жамоа билан эса Миллатлар Лигасида ғолиб чиққанди. 

"Ливерпул" ва Португалия термаси ҳужумчиси автоҳалокат қурбони бўлди

"Ливерпул" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диогу Жота 28 ёшида вафот этди, деб хабар беради Marca.

Жота Испаниянинг Самора провинциясида автоҳалокатга учради.

Маълумотларга кўра, ЙТҲ Паласиос-де-Санабрия муниципалитети ҳудудида содир бўлган. Футболчи 26 ёшли укаси Андре билан бирга бўлган машина йўлдан учиб чиқиб кетган ва ёниб кетган.

22 июн куни Жота оила қурганди.

"Ливерпул" таркибида португалиялик футболчи Англия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Англия лига кубогини (икки марта) қўлга киритди.

Диогу 2020 йилдан бери "қизиллар" сафида тўп суради. Илгари у "Вулверхемптон", "Атлетико", "Порту" ва "Пасос де Феррейра" клублари шарафини ҳимоя қилган. Португалия терма жамоаси билан биргаликда Жота икки марта УЕФА Миллатлар лигасида ғолиб чиқди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid