Президент администрацияси раҳбари лавозими қайта тикланди
2023 йил августда ушбу лавозим тугатилган эди.

Президент фармони билан Президент администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, Президент администрацияси раҳбари лавозими қайта ташкил қилинди.
Саида Мирзиёева Администрация раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Шу муносабат билан президент ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Ушбу лавозим 2023 йил августда тугатилган эди. Сардор Умрзоқов президент маслаҳатчиси бўлиб кетганди.