Давлат ташкилотлари ошхоналарида зарарли озиқ-овқатлар сотилиши чекланади
Ушбу тартиб 2026 йил 1 январдан амал қилади. Махсус платформада ходимларнинг тана вазни индексини киритиб бориш имкониятларини яратилади.

Давлат органлари ошхоналарида зарарли овқатлар сотилиши чекланади.
Президентнинг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармони имзоланди.
Давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш мақсадида спорт вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тавсиявий тадбирлар ва жиҳозлар рўйхати ҳамда уларнинг меъёрларини тасдиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштирилади.
Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда “hrm.argos.uz” платформасида ходимларнинг тана вазни индексини киритиб бориш имкониятларини яратилади.
Давлат органлари 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзларига тегишли бўлган ошхоналарни тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этиб, уларда соғлом овқатланишни кенг жорий қилади ҳамда ширинликлар, ёғли, хамир солинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек, одам соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа турдаги маҳсулотларнинг савдосини чекланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ҳамда давлат органларининг ошхоналарига қўйиладиган талабларни ва соғлом овқатланиш меъёрларини тасдиқлаш чораларини кўради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади. Бунда:
а) хизмат сафари режаси ва натижалари, географияси, ходимлар сони ҳамда харажатларни онлайнкузатиб бориш имконияти яратилади;
б) хизмат сафарларининг муайян давлат органининг фаолияти самарадорлигига бевосита, оралиқ ва якуний таъсири мониторинг қилиб борилади;
в) давлат хизматчилари ҳар бир хорижий хизмат сафарлари якунлари бўйича ҳисобот топширади ҳамда ҳисобот асосида хизмат сафарининг самарадорлиги баҳолаб борилади.