Шавкат Мирзиёев Беларусга бориши кутиляпти
26-27 июн кунлари Минск шаҳрида ЕОИИ форуми бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев 26-27 июн кунлари Беларусга бориши кутиляпти. Бу ҳақда БелТА нашри хабар берди.
Ўша кунлари Минск шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги форуми бўлиб ўтади.
Форумда Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари аъзо сифатида, Ўзбекистон ва Куба президентлари кузатувчи мақомида қатнашади.
Арманистон бош вазири Никола Пашинян форумга бормайди, аммо онлайн иштирок этиши кутиляпти.
Маълумот учун, ЕОИИ 2001 йилда ташкил топган. Ўзбекистон 2020 йилдан бери кузатувчи мақомида.