platina.uz
Жамият

Иқтидорли мактаб ўқувчилари “Регистон” майдонида жам бўлишди

Самарқандда ўтаётган танловларнинг Республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади. 

Иқтидорли мактаб ўқувчилари “Регистон” майдонида жам бўлишди

17 июн куни Самарқанд шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Турон” мактаб театри ҳамда “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг Республика босқичи синов жараёнларига тантанали старт берилди.

Бунда ҳар бир танлов бўйича ҳудудлардан келган 14 та жамоа (ҳар бир ҳудуддан 1 тадан) белгиланган шартлар асосида куч синашади. Баҳслар таниқли санъаткорлар ва соҳанинг малакали мутахассислари томонидан баҳоланади.

Шунингдек, иштирокчи ўқувчилар Самарқанд шаҳридаги тарихий ва маданий обидаларга саёҳат қилишади.

“Турон” мактаб театри танлови баҳслари ҳудуддаги Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театрида, “Иқтидор” мактаб ансамбли танлови баҳслари Нурафшон санъат саройида ташкил этилади. Танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлиб ўтади.

Якуний натижаларга кўра, ғолиб деб топилган жамоа аъзолари хорижий давлатлар (“Турон” мактаб театри танлови ғолиблари — Туркияга, “Иқтидор” мактаб ансамбли танлови ғолиблари — Озарбайжонга) таълим саёҳатига юборилади.

Шунингдек, танловларда 2-3-ўринларни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid