platina.uz
Жамият

Андижонда ижтимоий объектларнинг иситиш тизимлари учун 25 млрд сўм ажратилади

Ушбу муассасаларнинг катта қисми мактаблар, шифохоналар ва боғчалардир. 

Андижонда ижтимоий объектларнинг иситиш тизимлари учун 25 млрд сўм ажратилади

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори билан маҳаллий бюджетдан пул ажратилади. Қарор 2025 йил 17 июн куни имзоланган.

Унга кўра, Ўзбекистон Бюджет кодексининг 120-моддаси 4-қисмига биноан Андижон вилояти вилоят бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларининг 2025 йил ижроси жараёнида мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш учун 25 млрд сўм берилади.

Қарор иловасига кўра иситиш тизими модернизация қилинадиган ижтимоий бинолар 168 тани ташкил этади. Масалан Андижон шаҳридаги 10-мактабга 440 млн 670 минг сўм, 23-мактабга 442 млн сўм, 14-мактабга 220 млн сўм, вилоят психоневрологик диспансерига 400 млн сўм, юқумли касалликлар шифохонасига 200 млн сўм берилади.

Андижон туманидаги 15-мактабга 390 млн сўм, 17-мактабга 600 млн сўм, Балиқчи туманидаги 57-мактабга ҳам шунча пул берилади.

Шаҳрихон туманидаги туғруқ бўлими учун 120 млн сўм ажратилади. Булоқбоши туманидаги 11-боғча учун 210 млн сўм берилади. Ушбу тумандаги 32-мактаб эса бюджетдан 620 млн сўм олади.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари доимий комиссияси (Х.Оманов) ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов зиммаларига юклатилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid