platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

Президент "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда қатнашади. 

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Якунда қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Саммит доирасида Ўзбекистон Президенти Хитой Раиси билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, бу форматдаги биринчи саммит Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid