platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташриф билан борди

Уни аэропортда Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди. Улар савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика ва бошқа масалаларда музокаралар ўтказадилар. 

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташриф билан борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди. Ўзбекистон етакчиси шарафига фахрий қоровул сафланди ва икки мамлакат байроқлари кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташриф билан борди

Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари норасмий учрашув ўтказадилар. Кун тартибидан савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги фаол алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid