"Octobank" ва "Humans" ўртасидаги низо бўйича ҳал қилувчи қарор эълон қилинди
"Humans" МЧЖнинг зиммасига банк олдидаги қарздорликни қоплаш мажбурияти юклатилди.

"Оcтобанк" ва "Humans" ўртасидаги низо бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди.
2025 йил 13 июн куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида "Оcтобанк" АЖ ва "Humans" МЧЖ ўртасидаги иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори эълон қилинди. Суд ҳужжатига мувофиқ, "Humans" МЧЖнинг зиммасига банк олдидаги қарздорликни қоплаш мажбурияти юклатилди.
"Оcтобанк" АЖ ушбу ҳал қилув қарорини ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида муҳим қадам деб билади ва барча ҳамкорлар билан шаффоф, адолатли муносабатларни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлаган.
"Эслатиб ўтиш лозимки, 2025 йил 13 июнь соат 18:00дан бошлаб клиринг ва "Humans" молиявий хизмати доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш тўлиқ тўхтатилганини маълум қиламиз", дейилади хабарда.