platina.uz
Иқтисод

Пойтахт ИИББ "Humans" компанияси билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда

Дастлаб Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган. 

Пойтахт ИИББ "Humans" компанияси билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда

Марказий банк “Humans” МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди.

“ʼHumans” МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octogram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилди.

Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилди.

Айни пайтда “Humas” компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади.

Шу ўринда яна бир бор таъкидлаймизки, ҳар бир банк ва тўлов ташкилоти молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши шарт, дейилади Марказий банк хабарида.
Эслатиб ўтамиз, декабр ойида "Humans" иловада фойдаланувчининг ўзи билмаган ҳолда пул ечиб олинаётгани кузатилгани ҳақида маълум бўлди. Марказий банк P2P амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid