platina.uz
Жамият

Вилоятда рўйхатдан ўтган автомобиллар Тошкентда таксичилик қилиш учун лицензия олиши мумкин бўлади

Автомобилнинг давлат рақами қайси ҳудудга оид бўлса, лицензия фақат айнан шу ҳудуд учун берилиши шарт ҳисобланмайди. 

Вилоятда рўйхатдан ўтган автомобиллар Тошкентда таксичилик қилиш учун лицензия олиши мумкин бўлади

Транспорт вазирлиги таксилар фаолияти бўйича янги изоҳ билан чиқди.

Унга кўра, такси ҳайдовчиси лицензия талабномасида ўзи кўрсатган ҳудудда ҳеч қандай чекловсиз фаолият юрита олади.

Биринчидан, йўналишсиз такси фаолиятини лицензиялаш транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъий назар, такси ҳайдовчиси танловига кўра лицензия талабномасида кўрсатган ўзини-ўзи банд қилиш ҳудуди бўйича амалга оширилади.

Яъни, такси ҳайдовчисининг автомобили қайси ҳудудда рўйхатдан ўтганидан қатъий назар ўзи хоҳлаган ҳудудда фаолият юрита олади.

Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси дастлаб ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва бунда такси фаолиятини амалга ошириш ҳудудини ўзи танлайди. Шундан сўнг, лицензия олиш учун композит ариза топширади.

Иккинчидан, йўналишсиз такси лицензия варақасида кўрсатилган (ўзи танлаган) ҳудудда ва ёндош ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) фаолият кўрсатиши лозим.

Яъни, чеклов лицензияда кўрсатиладиган ҳудуд учун ўрнатилган. Масалан, Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган автомобилнинг эгаси ўзи танлаган Тошкент шаҳрида фаолият юритиши учун лицензия олганидан сўнг фаолиятини Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятида олиб боришига рухсат этилади.

Учинчидан, автомобилнинг давлат рақами қайси ҳудудга оид бўлса, лицензия фақат айнан шу ҳудуд учун берилиши лицензия талаб ва шарти ҳисобланмайди.

Яъни, автомобилнинг бошқа ҳудудда рўйхатдан ўтказилганлиги лицензия беришни рад этиш учун асос бўлмайди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid