platina.uz
Жамият

Тошкентда Yandex Go томонидан пули асоссиз равишда ечиб олинган фуқарога компенсация тўланди

Самарқандда эса автобус ҳайдовчисининг йўловчига нисбатан қўпол муомаласи ва йўлкирани икки маротаба тўлатиши ҳолати аниқланиб, унга қатъий огоҳлантириш берилган.

Тошкентда Yandex Go томонидан пули асоссиз равишда ечиб олинган фуқарога компенсация тўланди

Рақобат қўмитаси томонидан жамоат транспорти, такси хизматлари ҳамда янги автомобилларда кузатилаётган муаммолар ҳал қилинди.

Сўнгги вақтларда йўлкира нархларининг асоссиз оширилиши, онлайн тўловлардаги ноаниқликлар ҳамда янги автомобилларда аниқланган техник носозликлар юзасидан фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилмоқда.

Тегишли қонуний асосда олиб борилган таҳлиллар ва назорат тадбирлари натижасида қуйидаги ҳолатлар юзасидан ижобий ечимларга эришилди:

Андижон вилояти – Асака-Қоратепа йўналишида транспорт йўлкира нархи сунъий равишда оширилганлиги бўйича мурожаат асосида ўрганишлар ўтказилиб, ҳолат бартараф этилди.

Самарқанд вилояти – Автобус ҳайдовчисининг йўловчига нисбатан қўпол муомаласи ва йўлкирани икки маротаба тўлатиши ҳолати аниқланиб, ҳайдовчига қатъий огоҳлантириш берилди.

Жиззах вилояти – “CHERRY Tiggo 7 Pro” автомашинасида аниқланган техник носозлик юзасидан мурожаат асосида, кафолат доирасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бухоро вилояти – Когон шаҳридаги 105 ва 114-йўналишли таксилар томонидан йўлкира ҳақи асоссиз оширилгани аниқланиб, масъул ташкилотга нисбатан иш кўрилди.

Қашқадарё вилояти – Yandex такси хизмати орқали фуқаронинг пластик картасидан асоссиз маблағ ечиб олинганлиги аниқланиб, маблағ тўлиқ қайтарилди.

Тошкент шаҳри – YandexGo хизмати орқали асоссиз қарздорлик ҳисобланган ва ортиқча маблағ ечиб олинган фуқарога компенсация қайтарилиб, қарздорлик бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ҳар бир фуқаро ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid