platina.uz
Жамият

Фарғонада банк мансабдорлари ва ҳоким ёрдамчилари қўлга тушди

Ўзбекистон туманида банкир кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм олаётганда ушланган. 

Фарғонада банк мансабдорлари ва ҳоким ёрдамчилари қўлга тушди

Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари фош бўлди.

Акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Ўзбекистон банк хизматлари марказида ишловчи маҳалла банкири мазкур марказ бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаро номига 66 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн. сўм талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла банкири сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у кредит ажратиб бериш учун муқаддам 600 минг сўм, банк бошқарувчиси ўринбосари эса 920 минг сўм олганлиги аниқланди.

Шунингдек, “Халқ банки” Ўзбекистон БХМ мансабдор шахслари, Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 2 нафар ҳоким ёрдамчиси ва улгуржи савдога ихтисослашган МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар асосида бошқа фуқаролар номига 153 млн. сўм миқдорида мақсадсиз кредит ажратилишига эришиб, уларни нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, БХМ бошқарувчиси ўринбосари 2000 ва 2015 йилларда Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан судланган бўлсада, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid