platina.uz
Жамият

"Ucell"нинг оммавий офертасига ўзгартиришлар киритилди

Компания шартларга моддий ва маънавий зарар учун ҳам жавобгарликни назарда тутувчи бандлар жорий этди. 

"Ucell"нинг оммавий офертасига ўзгартиришлар киритилди

UCELL (“COSCOM” МЧЖ) оммавий офертаси қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилди.

Рақобат қўмитасига фуқаро В.К. томонидан мурожаат келиб тушган. Унда Ucell (“COSCOM” МЧЖ) уяли алоқа оператори томонидан тақдим этилаётган оммавий оферта шартларида маънавий зарарни қоплаш билан боғлиқ ҳолатларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи талаблар мавжудлиги билдирилган ҳамда ушбу шартларни қонунчиликка мувофиқлаштиришда амалий ёрдам сўралган.

Мурожаат бўйича Қўмита томонидан ўтказилган таҳлиллар давомида, “Ucell”нинг “PREPAID” тизимида уяли алоқа хизматларини тақдим этишга доир оммавий офертасида, томонлар фақат тўғридан-тўғри етказилган зарарлар учунгина жавобгар ҳисобланиши, шу жумладан маънавий зарар ва бой берилган даромад учун жавобгарлик белгиланмагани аниқланди.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ хизмат лозим даражада кўрсатилмаган ҳолларда моддий ва маънавий зарар қопланиши шарт, истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжуд шартномалар эса ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан “Ucell”(“COSCOM” МЧЖ)га оммавий офертани қонунчиликка мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди. Натижада, компания шартларга моддий ва маънавий зарар учун ҳам жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишлар киритди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid