platina.uz

Рақобат қўмитаси Ucell'га жарима белгилади

Компания томонидан жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланган. 

Жамият
20 январь, 13:46
Рақобат қўмитаси Ucell'га жарима белгилади
Фото: Platina.uz

Ucell'га нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

Рақобат қўмитаси томонидан доимий равишда реклама қонунчилига риоя қилиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилган.

Олиб борилган мониторингларда “COSCOM” МЧЖ томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “COSCOM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилган ва натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+