platina.uz
Жамият

ИИВ "Credit House" иши бўйича баёнот берди

Умумий 209 млрд 263 млн сўм зарар аниқланган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ИИВ "Credit House" иши бўйича баёнот берди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти "Credit House" иши бўйича маълумот берди.

Тошкент шаҳрида фуқароларга кўп қаватли уйларни шартнома орқали муддатли тўлов асосида сотиш билан шуғулланган “IN-FIN-STORY INVEST” ва “CREDIT HOUSE” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олинган.

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган.

Умумий 209 млрд 263 млн сўм зарар аниқланган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳозирда, Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда Махсус тезкор штаб тузилган бўлиб, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида ҳар куни соат 09-00дан 21-00га қадар иш олиб бормоқда.

"Терговни ҳар томонлама тўлиқ амалга ошириш учун “IN-FIN-STORY INVEST” ва “CREDIT HOUSE” МЧЖ фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Тезкор штабга мурожаат қилишларини сўраймиз", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid