Эрдўғон яна президентликка номзодини қўймаслигини айтди, бироқ...
Туркия раҳбари мамлакатга янги Конституция кераклигини айтмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентликка яна ўз номзодини қўйиш нияти йўқлигини, бироқ мамлакатга янги конституция кераклигини айтди.
Бу ҳақда у Венгриядан қайтгач, журналистлар билан суҳбатда маълум қилган.
"Мен қайта сайланмоқчи ёки номзодимни қўймоқчи эмасман. Биз фақат мамлакатимиз обрўсини қандай кўтаришимиз мумкинлиги ҳақида қайғурамиз. Туркия ўзгармоқда, дунё ўзгармоқда. Биз янги даврда яшаяпмиз. Шундай тез ўзгараётган дунёда эски Туркияда давлат тўнтариши шароитида яратилган конституция билан бирор нарсага эришиш мумкинми?
Тўнтариш ташаббускорлари таклиф қилган конституция энди бизга фитначилар томонидан эмас, балки фуқаролар томонидан таклиф қилинган конституцияга муҳтож”, - дея Эрдўғоннинг сўзларини келтирган Anadolu агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, 71 яшар Эрдўғон 2014 йилдан бери Туркияни бошқариб келади. У 2023 йилдаги сайловнинг иккинчи турида Кемал Қиличдорўғлини енгиб, учинчи мартага сайланганди.
Шу йил февралида эса мухолифатчи Акрам Имомўғли ушланди. У Эрдўғонга асосий рақиб сифатида кўрилаётганди.