Россияга визасиз киришда янги тартиб жорий этилмоқда
Ўзбекистон фуқаролари ҳам "Gosuslugi RuID" иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга киришда янги тартиб жорий этилмоқда.
30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам "Gosuslugi RuID" мобиль иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.
QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.
Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.
Рўйхатдан ўтиш учун:
* шахсий кабинет яратиш;
* фотосурат ва шахсий маълумотларни юклаш;
* Россияда бўлиш муддатини кўрсатиш керак.
Агар келиш зарурати тўсатдан (масалан, оғир касаллик ёки яқин қариндош вафоти) пайдо бўлса, аризани 4 соат қолганда ҳам топшириш мумкин.
Қуйидагилар рўйхатдан ўтишдан озод қилинади:
- Беларус фуқаролари;
- 6 ёшгача бўлган болалар;
-виза, вақтинчалик ёки доимий яшаш рухсатномасига эга шахслар.
6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун аризани уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари топширади — уларда ҳам шахсий рўйхатдан ўтиш коди бўлиши шарт.