platina.uz
Жамият

Қўқондаги корхонада аммиак сизиб чиқиши содир бўлди

Оқибатда 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган.

Қўқондаги корхонада аммиак сизиб чиқиши содир бўлди

Қўқондаги корхонада аммиак сизиб чиқиши кузатилди.

Бугун, 16 май куни соат 20:30 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жойлашган корхоналарнинг бирига темир йўл орқали олиб келинган аммиак кислотаси поезд цистернасидан махсус цистернага бўшатилаётган вақтда тўкилиши кузатилган.

Зудлик билан ҳодиса жойига тегишли хизматлар куч ва воситалари жалб этилиб, вазият оқибатлари бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid