Россиянинг Украина билан музокараларига ким бошчилик қилиши аниқ бўлди
Путиннинг ёрдамчиси 2022 йилги учрашувларга ҳам раҳбарлик қилганди.

Россия президенти Владимир Путин Украина билан музокаралар учун делегация таркибини тасдиқлади.
Музокаралар гуруҳи таркибига қуйидагилар киради:
- Владимир Мединский - президент ёрдамчиси (делегация раҳбари);
- Михаил Галузин - Ташқи ишлар вазири ўринбосари (делегация аъзоси);
- Игор Костюков - Бош штаб Бош бошқармаси бошлиғи (делегация аъзоси);
- Александр Фомин - мудофаа вазири ўринбосари (делегация аъзоси).
Украина билан музокаралар учун экспертлар таркиби:
- Александр Зорин - Россия Қуролли Кучлари Бош штаби ахборот бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари;
- Елена Подобреэвская — Россия президенти маъмурияти раҳбарининг гуманитар соҳадаги давлат сиёсати бўйича ўринбосари;
- Алексей Полисчук - Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари иккинчи департаменти директори;
- Виктор Шевцов — Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Музокаралар 15 май куни Истанбулда ўтиши кутилмоқда.
Украина томонидан мудофаа вазири Рустем Умеров, ТИВ раҳбари Сибига кабилар келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский шахсан Путин билан учрашиш истагини билдирганди.