platina.uz
Сиёсат

Ёшлар парламентига сайловлар якунланди

Депутатлик ўринларидан 64 нафари ЎзЛиДеП, 29 нафари “Миллий тикланиш”, 21 нафари “Адолат” СДП, 20 нафари ХДП, 16 нафари Экопартияга тўғри келди.

Ёшлар парламентига сайловлар якунланди

23-30 апрел кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркиби учун навбатдаги сайловларнинг республика босқичи бўлиб ўтди.

20 март-1 апрел кунлари сиёсий партияларда Ёшлар парламентига сайловларнинг биринчи босқичи барча туман ва шаҳарларда ўтказилди. Ушбу босқичда республика бўйича жами 9531 та ариза келиб тушган. Туман (шаҳар) саралаш босқичи ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, жами 2493 нафар иштирокчи сайловнинг иккинчи – ҳудудий босқичида иштирок этди. Ҳудудий босқичлардан эса жами 530 нафар иштирокчи сайловнинг учинчи – сиёсий партиялар томонидан республика босқичида қатнашди.

Республика босқичи якунига кўра, тавсия этилган 150 нафар номзод рўйхати Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясига тақдим этилди. Ёшлар парламенти аъзолари сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасида эгаллаган депутатлик ўринларига мутаносиб равишда қуйидагича ўринларга эга бўлди: 64 нафари ЎзЛиДеП, 29 нафари “Миллий тикланиш”, 21 нафари “Адолат” СДП, 20 нафари ХДП, 16 нафари Экопартияга тўғри келади.

Ёшлар парламентининг янги таркиби ёшлар масалаларини ҳал этиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда уларни ислоҳотлар жараёнига фаол жалб этишда ташаббускор бўлиши айтилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid