platina.uz

Отабек Собитов Ёшлар парламенти раиси этиб сайланди

Тайинловга қадар у Ёшлар парламенти раиси ўринбосари - ЎзЛиДеП ёшлар гуруҳи раҳбари сифатида фаолият юритган. 

Сиёсат
6 февраль, 18:08
Отабек Собитов Ёшлар парламенти раиси этиб сайланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига янги раис сайланди.

Ёшлар парламентининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раислигига Отабек Собитов номзоди кўриб чиқилди ва кўпчилик овози билан сайланди.

Тайинловга қадар у Ёшлар парламенти раиси ўринбосари - ЎзЛиДеП ёшлар гуруҳи рахбари сифатида фаолият юритаётган эди.

2020 йилда президент ташаббуси билан ташкил этилиб, бугунги кунда эса Ёшлар парламенти ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш, қонунларни ёшлар орасида тарғиб қилиш орқали уларнинг жамият ҳаётига дахлдорлигини кучайтириш, ёш авлоднинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қиладиган муҳим институт сифатида шаклланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+