Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Ушбу сайловлар илк бор аралаш тартибда бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда қатор сиёсатчилар ва арбоблар, вилоят ҳокимлари, сиёсий партиялар раҳбарлари сайловда овоз берди.
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайловлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозирда қатор сиёсатчилар ва арбоблар, вилоят ҳокимлари, сиёсий партиялар раҳбарлари сайловда овоз берди.
Сайловлар Ўзбекистон тарихида илк бор аралаш тизимда ўтказилмоқда.
Ҳозирда қатор сиёсатчилар ва арбоблар, жумладан Маҳаллалар уюшмаси раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев, ЎзЛиДеп сиёсий кенгаши раҳбари Актам Ҳайитов, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, "Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров, Халқ демократик партияси раҳбари Улуғбек Иноятов, Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва бошқалар овоз берди.