platina.uz
Жамият

Фарғона вилоятида икки ҳоким жаримага тортилди

Улар хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларда сусткашликка йўл қўйган. 

Фарғона вилоятида икки ҳоким жаримага тортилди

Фарғона вилояти Ёзёвон ва Бағдод туманлари ҳокимларига 30 фоиз жарима жазоси қўлланилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойишида маълум қилинган.

Фармойиш 2025 йил 12 май куни эълон қилинди.

5 май куни Вазирлар Маҳкамасида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича 2025 йил учун белгиланган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш ва навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида видеоселектор йиғилиши ўтказилган.

Унда бир қатор мутасадди раҳбарлар томонидан жорий йил январ-апрел ойлари учун белгиланган режани бажармагани, ўсишни таъминламагани ва вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйган камчиликлари жиддий танқид қилинган.

Унга кўра, Бағдод, Ёзёвон, Ўзбекистон туманларида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича тасдиқланган режа бажарилмаганлиги, ушбу ҳудуд мутасадди раҳбарлари юклатилган вазифаларни бажаришда қолоқликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилган. Шу сабабдан ҳокимларга жарима чораси қўлланилди, дейилади ҳужжатда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid