platina.uz
Иқтисод

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

Дам олиш кунлари жами 23 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Хотира ва қадрлаш куни ҳамда дам олиш кунлари айрим банклар томонидан инвестиция мақсадида қулайликлар таъминланади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

9, 10, 11 май кунлари жами 2 3та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда:

Агробанк

Анорбанк

Apexbank

Асакабанк

Asia Alliance bank

BRB

Гарантбанк

Даврбанк

InFinbank

Ипакйўли банк

Ипотека банк

Миллий банк

МКбанк

Orient Финанс банк

Пойтахт банк

Саноатқурилишбанк

Садерат банк

Tenge банк

Трастбанк

Турон банк

Универсалбанк

Халқ банки

Ҳамкорбанк

Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid