platina.uz
Жамият

Андижондаги канал ўпирилишининг сабаби очиқланди

ГЭС қурилиши сабаб Жанубий Фарғона каналида сув тўсиш иншооти қурилган. Аҳоли уй-жой ва томорқа хўжаликларига етказилган зарарлар учун компенсация берилади. 

Андижондаги канал ўпирилишининг сабаби очиқланди

Жанубий Фарғона каналидаги ўпирилишга ГЭС қурилиши сабаб бўлган. Бу ҳақда "Ўзбекгидроэнерго" маълумот берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги қарорига асосан Россия Федерациясининг “МПР” молия институти маблағлари ҳисобига Жанубий Фарғона каналида “ЖФК-3 кичик ГЕС қурилиши” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг қуввати 6,9 МВТ бўлиб, йилига 33 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Қурилиш ишлари “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида Россия Федерациясининг “Энергосила” компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Қурилиш ишлари доирасида ГЕС қуриш ишларини ташкил этиш ҳамда вегетатсия даврида қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш мақсадида, Жанубий Фарғона каналида сув тўсиш иншооти қурилиб, сув сарфи вақтинча айланма канал орқали қуйи қисмига йўналтирилган.

Айланма каналнинг лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти 60 м3 мўлжалланган бўлиб, амалда сув сарфи миқдори 70 м3 келганлиги сабабли, Жанубий Фарғона каналининг ўнг қирғоғини ювиб кетиш ҳолати юз берган, дейилади хабарда.

Ҳозирда, Жанубий Фарғона каналида юз берган техноген ҳолатни бартараф этиш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, таъмирлаш-тиклаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунинг учун зарур бўлган барча техника ва ишчи кучи ресурслари жалб этилган.

Мазкур чора-тадбирлар жорий йилнинг 9 май куни соат 14:00 га қадар тўлиқ бартараф этилади, Жанубий Фарғона каналининг одатий иш режими тикланади.

Бунда, аҳоли уй-жой ва томорқа хўжаликларига етказилган зарарлар компенсация қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, ўпирилиш сабаб беш юздан ошиқ хонадонга сув кирган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid