platina.uz

Маҳаллаларда дув-дув гап

Пойтахт маҳаллаларида бўлган ўзгаришлар, ижтимоий инфратузилма ривожи ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. 

Жамият
5 кун аввал, 21:20

2025 йил 2 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турдан кўзланган мақсад – янгиланаётган маҳаллалардаги ўзгаришлар билан таништириш, Бектемир, Яшнобод ва Яккасарой туманларидаги маҳаллаларда ижтимоий инфратузилма ривожи ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш, шунингдек, маҳаллалардаги хавфсизлик даражасини кўрсатишдан иборат.

Бектемир тумани “Роҳат” маҳалласи

50 гектар ҳудудни эгаллаган “яшил” тоифадаги “Роҳат” маҳалласи бугунги кунда пойтахтдаги энг фаол ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар майдонига айланган. 2024–2025 йилларда амалга оширилган ишлар қуйидагилардан иборат:

· 450 ўринли янги давлат боғчаси қурилди;

· Кўп қаватли уйларнинг 110 та кириш йўлакларига Face ID камералар ўрнатилиб, маҳалла хавфсиз ҳудудга айлантирилди;

· Маҳалла фуқаролар йиғини биноси янгидан барпо этилди;

· 11 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти кенгайтирилди;

· Нуронийлар маскани, амфитеатр, спорт майдончаси, имконияти чекланган болалар учун ўйингоҳ ва болалар майдончаси ташкил этилди.

Маҳалла ички йўллари 100 фоиз асфалтланган бўлиб, хонадонлар сув, электр ва газ билан тўлиқ таъминланган. Маҳаллада 2 та давлат умумтаълим мактаблари, 360 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, мусиқа мактаби, академик лицей ва “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият юритмоқда.

Яшнобод тумани “Жўрабек” маҳалласи

Яшнобод туманининг “Жўрабек” маҳалласида олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

· Маҳалла ички йўлларига 24 960 м² асфалт ётқизилди;

· 4 438 м йўл бордюри, 824 пм лоток ўрнатилди;

· 1 018 м² йўлакларга брусчатка ётқизилди;

· 2 142 м² резина қопламали ҳудудлар, 21 430 м² майсазорлар ташкил қилинди;

· 5 та болалар майдончаси, 4 та workout майдончаси, 1 та мини-футбол майдони, 5 та айвон ташкил этилди;

· 12 та кўп қаватли уйларнинг томи профнастил билан ёпилиб, 14 та уйнинг фасад қисмлари таъмирланди;

· 9 та кўп қаватли уйларнинг иситиш тизими қувурлари янгиланди;

· 3 та майсазорларни суғориш тизими ташкил қилинди.

Яккасарой тумани “Дилбулоқ” маҳалласи

2016 йилда ташкил этилган “Дилбулоқ” маҳалласи бугунги кунда пойтахтдаги энг фаол ва жадал ривожланаётган маҳаллалардан бири сифатида ажралиб туради. Маҳалла Яккасарой туманининг марказий қисмида, 84 гектар майдонда жойлашган бўлиб, аҳолининг эҳтиёжларига мос, замонавий инфратузилма билан таъминланган.

Айни пайтда ушбу маҳалла шаҳар марказидаги энг кўркам, хавфсиз ва ижтимоий хизматларга бой ҳудудлардан бирига айланган. Сўнгги йилларда “Дилбулоқ” маҳалласида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

· Маҳалла марказида замонавий маҳалла идораси барпо этилди;

· Кўп қаватли уйлар олдидаги йўллар асфальтланди;

· Маҳалла бўйлаб оқиб ўтувчи анҳор қирғоғи ободонлаштирилиб, сайилгоҳга айлантирилди;

· 1 та мини-футбол майдони қурилди;

· 1 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та оилавий поликлиника, 8 та болалар майдончалари таъмирланди.

Маҳалла хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларига ихтисослашган бўлиб, ҳудудда 300 га яқин савдо, саноат ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Шунингдек, маҳалла ҳудудида бир вақтнинг ўзида 380 нафар меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга 5 та меҳмонхона, 1 та ҳостел, 1 та оилавий меҳмон уйлари мавжуд.

“Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсизлик чоралари кучайтирилган бўлиб, ҳудудга 360 дан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган. Улар маҳалла профилактика инспектори хизмат хонасига уланган бўлиб, реал вақт мониторинги олиб борилмоқда.

Мазкур ишлар пойтахт маҳаллаларини замонавий, қулай ва хавфсиз ҳудудларга айлантириш йўлидаги ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+