platina.uz

Самарқанд ва Хоразмда бюджетдан млрдлаб маблағ ажратилади

Хоразмда VAR техникаси учун 2,4 млрд сўм сарфланади. 

Иқтисод
9 соат аввал
Самарқанд ва Хоразмда бюджетдан млрдлаб маблағ ажратилади

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида турли харажатлар учун бюджетдан пул ажратилади.

Биринчи ҳужжат 2025 йил 29 апрел куни имзоланган бўлиб, унда 4 млрд 38 млн сўм маблағ кўзда тутилган. Шундан Самарқанддаги 7 та маҳаллада ҳуқуқ-тартибот масканлари учун 3,5 млрд сўм, футбол ассосиациясини 2025 йилда сақлаш харажатлари учун 538 млн сўм берилади.

Иккинчи ҳужжатнинг умумий миқдори қарийб 5 млрд сўмни ташкил этади. Кредитор қарзлари учун 1 млрд 32 млн сўм, Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 2 млрд 654 млн сўм, вилоят ҳокимлиги ходимларига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этиш, хизмат фаолиятида юқори интернет хизматларидан фойдаланишда тезкор маълумотларни алмашиш харажатларига 2025 йил апрел-декабр ойлари учун 1 млрд 249 млн берилади.

Хоразм футбол клуби стадионининг майдонидаги чим қопламасини янгисига алмаштириш ва стадионни видео ассистент рефери (VAR) техникаси билан жиҳозлаш ҳамда бошқа харажатлар учун 2 440 000 000 (икки миллиард тўрт юз қирқ миллион) сўм ажратилади. Пул вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1-чорак даромадлар режаси ошириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят ҳокимлигига тақдим этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+