Андижонда бюджетдан 23 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилади
Унинг асосий қисми Республика бюджетидан олинган узоқ муддатли ссудаларни қайтаришга сарфланади.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши пул ажратиш бўйича қарорни имзолади. Қарор 2025 йил 28 апрел куни имзоланган.
Унга кўра, Андижон вилояти вилоят бюджетининг 2025 йил 1-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан:
- вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУКга Андижон шаҳар Мустақиллик шоҳ кўчасидаги “Девонабой” масжидини қурилиш-реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 1,0 (бир) миллиард сўм;
- вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига Республика бюджетидан олинган узоқ муддатли бюджет ссудаларини (фоиз тўловлари билан бирга) қайтариш учун 22 169,0 (йигирма икки миллиард бир юз олтмиш тўққиз) миллион сўм; жами 23 169,0 (йигирма уч миллиард бир юз олтмиш тўққиз) миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилади.
Вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУК (А.Жумахунов)га ажратилган маблағларни мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш юклатилган.