Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди
26 апрел куни Эрондаги Бандар-Аббос портидаги портлашда камида 25 киши ҳалок бўлди.
Сиёсат
Кеча, 14:30

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражоий порти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактуби йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
26 апрел куни Эрондаги Бандар-Аббос портидаги портлашда камида 25 киши ҳалок бўлди. Юзлаб кишилар жароҳатланди.