Бухорода маданий мерос объектлари реставрациясига 47 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилади
Мағоки Аттори масжидига 12 млрд 190 млн сўм, Садриддин Айний театрига эса 11 млрд 390 млн сўм ажратилади.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов маблағ ажратиш бўйича фармойишни имзолади. Унга кўра Бухородаги 8 та маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун 47 млрд 300 млн сўм маблағ ажратилади.
Фармойиш 2025 йил 25 апрел куни эълон қилинган.
Давлат молиявий назорати инспекциясининг Бухоро вилояти бошқармаси (М.Абдиев) ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши ҳамда асоссиз ва ноқонуний харажатларнинг олдини олиниши устидан назорат ўрнатилишини таъминлайди.
Фармойиш иловасига кўра, "Аҳмаджон" карвонсаройига 5 млрд 610 млн сўм, Гавкушон мадрасасига 6 млрд 640 млн сўм, Мағоки Аттори масжидига 12 млрд 190 млн сўм, Садриддин Айний театрига 11 млрд 390 млн сўм ажратилади.

Фармойиш ижросини назорат қилиш ҳоким ўринбосари Б.Шаҳриёров зиммасига юкланган.
Аввалроқ Андижонда бюджетдан 10 млрд сўмга яқин пул ажратилганди.