platina.uz

Ўзбекистонлик қизнинг рақси Ҳиндистонда машҳурликка эришди

Фойдаланувчилар ижро туфайли қизни актриса Карина Капурга ўхшатишган. 

Маданият
3 кун аввал, 12:30
Ўзбекистонлик қизнинг рақси Ҳиндистонда машҳурликка эришди

Ўзбекистонлик қизалоқ Карина Капурнинг “Менинг севгилим” номли рақсини ижро этиб машҳурликка эришди. Бу ҳақда India Today ёзмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ажойиб ижро акс этган видео тарқалди.

Инстаграмда тарқатилган клипда Нармина Содиқова ўзига хос кўринишда чиққан.

Унинг рақс ифодалари Карина Капурнинг кайфиятига кўпроқ мос тушди.

Қисқа клипда Нарминанинг 2000 йилларнинг бошларидаги "Оҳ менинг севгилим" хитидаги рақсни мукаммал тарзда ижро этгани кўрсатилган. Қиз оёқ ҳаракатларидан тортиб, қўлларнинг ижросигача ижобий таассурот қолдирди.

Изоҳларда "У ҳатто Каринага ўхшайди","Ҳатто у билан рақобатлашади" каби илиқ фикрлар пайдо бўлди.

Қўшиқни асл вариантда Раҳул Шарма мусиқаси ва Ананд Бакши сўзлари билан Карина Капур ва Хритик Рошан ижро этган. Кунал Коҳли режиссёрлик қилган филм 2002 йилда чиқарилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+