platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
TCM’26

Ўзбек фильми “Евросиё кўприги” фестивалининг бош совринини қўлга киритди

"Пахта" ҳаётидаги муаммолар ва синовларни енгиб, яшашдан янги маъно излаётган аёл ҳақида ҳикоя қилади. Фильмнинг марказида инсоннинг ички кечинмалари, қийинчиликлар қаршисида ўзини йўқотмаслик ва ҳаётини қайтадан қуришга интилиш туради.

Ўзбек фильми “Евросиё кўприги” фестивалининг  бош совринини қўлга киритди

Режиссёр Рашид Маликовнинг "Пахта" фильми X халқаро "Евросиё кўприги" кинофестивалида энг яхши бадиий фильм деб топилди. Москвада 5–9 октябрь кунлари ўтказилган юбилей фестивалининг танлов дастурларида 14 мамлакатдан тўққизта бадиий ва тўққизта ҳужжатли фильм қатнашди.

Рашид Маликов — кинорежиссёр ва кинодраматург, "Дўстлик" ордени соҳиби. У 1986 йилда Бутунроссия давлат кинематография институти — ВГИКнинг бадиий кино режиссёрлиги бўйича таҳсил олган. 1993 йилда АҚШда "FILM IN US" дастури доирасида малака оширган. Кўплаб кинофестиваллар қатнашчиси ва совриндори.

Ўзбек фильми “Евросиё кўприги” фестивалининг  бош совринини қўлга киритди

"Пахта" ҳаётидаги муаммолар ва синовларни енгиб, яшашдан янги маъно излаётган аёл ҳақида ҳикоя қилади. Фильмнинг марказида инсоннинг ички кечинмалари, қийинчиликлар қаршисида ўзини йўқотмаслик ва ҳаётини қайтадан қуришга интилиш туради.

Ўзбек фильми “Евросиё кўприги” фестивалининг  бош совринини қўлга киритди

"Пахта" фильмининг жаҳон премьераси 2025 йил ноябрь ойида А тоифадаги йирик кинофестиваллардан бири бўлган Қоҳира халқаро кинофестивалида бўлиб ўтган. Фильм аллақачон кўплаб кинофестивалларда намойиш этилган бўлиб, 2026 йил июль ойида Сочидаги "Евразия Кинофест" кинофестивалида "Энг яхши сценарий" мукофотини қўлга киритди.

Ўзбек фильми “Евросиё кўприги” фестивалининг  бош совринини қўлга киритди

Рашид Маликов айни пайтда Контент маркази билан ҳамкорликда 2027 йил 4–5 февраль кунлари Тошкентда илк бор ўтказиладиган Tashkent Content Market халқаро тадбирига тайёргарлик жараёнида иштирок этмоқда. Бундай майдонлар кино ва телеконтент ижодкорларига хорижий ҳамкорлар билан танишиш, ўз асарларини халқаро бозорга олиб чиқиш ва биргаликда янги лойиҳаларни бошлаш имконини беради.

Ўзбек фильми “Евросиё кўприги” фестивалининг  бош совринини қўлга киритди

"Пахта"нинг халқаро фестивалдаги ютуғи ўзбек ижодкорлари ҳикоялари турли мамлакат томошабинлари ва мутахассисларида қизиқиш уйғотаётганини кўрсатади. Tashkent Content Market эса ана шу қизиқишни амалий ҳамкорликка айлантириш учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid