platina.uz
Жаҳон

Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда

Мун Чжэ Ин 2017–2022 йилларда президент сифатида фаолият юритган ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан бирмунча илиқ муносабат ўрнатганди. 

Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чжэ Инга нисбатан порахўрлик бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Прокурорлар Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чжэ Инга нисбатан порахўрлик бўйича жиноят иши очди.

У ўзининг куёвини авиакомпанияга ишга жойлаштиришда пора берганликда айбланмоқда.

Прокурорларнинг таъкидлашича, Мун ўзининг собиқ куёвини, гарчи у авиация соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлмаса-да, давлат томонидан молиялаштириладиган авиакомпанияга раҳбар лавозимига тайинлаган. Унинг собиқ куёви Сео 2018 ва 2020 йиллар оралиғида ушбу лавозимда ишлаган ва 217 миллион вон (Жанубий Корея валютаси) ёки 115 минг доллар миқдорида ойлик маош олган. Бундан ташқари, унга яшаш жойи ҳам тақдим этилган.

Бундан ташқари, собиқ парламент аъзоси Ли Санг-Жик ҳам порахўрлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятлари бўйича айбланмоқда. У шунингдек, 2022 йилда компания маблағларини ўзлаштиргани учун 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ли Санг Жик 2018 йилда Жанубий Кореянинг Кичик ва ўртача тадбиркорликлар ҳамда стартаплар агентлигига раҳбарлик қилган ва худди шу йили Сео “Thai Ester Jet” авиакомпаниясининг бошлиғи бўлган.

Прокурорларнинг маълум қилишича, Сео ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган ва кўп ҳолларда ўз иш жойини сабабсиз тарк этган.

Мун Чжэ Ининг қизи Мун Да-Ҳенинг яшаш жойида ўтган йилнинг сентябр ойида порахўрликка оид рейд ўтказилган эди.

Мун Чжэ Ин 2017–2022 йиллар оралиғида президентлик лавозимида фаолият юритган ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан тинчлик сулҳини имзолагани билан яхши эсда қолган. Эндиликда у ҳам сиёсий фаолияти иснод билан якунланган Жанубий Корея сиёсатчилари рўйхатидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл ҳам апрел ойида ҳарбий ҳолат бўйича қарор қабул қилгани учун лавозимидан озод этилган ва ҳозирда унга нисбатан ҳам жиноят иши очилган.

Ҳозирда Жанубий Кореяда президент вазифасини бош вазир Хан Дук Со бажариб турибди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid