Италия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи қолдирилди
26-27 апрел кунларига режаланган биринчи Марказий Осиё-Италия саммити тадбирлари ҳам бекор қилинди.

Италия Бош вазири Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кечиктирди.
Италия Бош вазири Жоржа Мелонининг Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифи, 26-27 апрел кунларига режаланган биринчи Марказий Осиё-Италия саммити тадбирлари бекор қилинди.
Бу унинг Рим папаси Франциск вафоти муносабати билан ўтказилган мотам тадбирларидаги иштироки билан боғлиқ.
“Ташрифнинг янги саналари келишиб олинмоқда, биз уларни кейинроқ эълон қиламиз”, — дейилади ррасмий хабарда.
Папа Францискнинг дафн маросими 26 апрел куни бўлиб ўтиши белгиланди.
Бу ҳақда Ватикан ОАВлари хабар берди. Маросимда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рим папаси 21 апрел куни 88 ёшида вафот этди. У беш ҳафта давомида иккиёқлама пневмонияга қарши курашиб, ярим ой аввал шифохонани тарк этганди.
Унинг дафн маросими шанба куни Ватикан вақти билан соат 10:00 да, Авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтади ва катта оммавий йиғилиш кутилмоқда.