platina.uz

Андижонда бюджетдан 10 млрд сўмга яқин пул ажратилади

Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасига 5 млрд сўм берилади. 

Жамият
Кеча, 12:10
Андижонда бюджетдан 10 млрд сўмга яқин пул ажратилади

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори бюджетнинг 2025 йил 1-чорак орттириб бажарилган қисмидан 9 млрд сўм ажратилади. Қарор 2025 йил 21 апрел куни эълон қилинган.

Унга кўра, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш учун автомобил қатнов қисми ўртасига темир панжара ўрнатиш билан боғлиқ харажатларга 2,0 (икки) миллиард сўм;

- вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармасига Андижон вилоятида “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш харажатларига 1,0 (бир) миллиард сўм;

- вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУКга Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси маъмурий бино-иншоотларини реконструкция қилишга 1,0 (бир) миллиард сўм;

-вилоят ҳокимлиги ишлар бошқарувчисига Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармасига чегара ҳарбий қисмлари қурилиш таъмирлаш ва махсус техникалар учун 5,0 (беш) миллиард сўм жами 9,0 (тўққиз) миллиард сўм миқдорида маблағлар ажратилади.

Қарор ижросини назорат қилиш кенгаш комиссияси ва вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Д.Каримов зиммасига юкланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+