"Ҳудудий электр тармоқлари" раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Бобир Исломов жамиятнинг Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жамият
21 апрель, 11:55

Исломов Бобир Ҳуснидинович "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бошқарув раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Бобир Исломов "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
У январ ойида ишдан кетган Агзам Избосаров ўрнини эгаллаган.