platina.uz
Жамият

24 млн аҳолининг электрон тиббий картаси яратилди

Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да соғлиқни сақлаш тизимида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида вазир ўринбосари Олим Омонов батафсил маълумот берди.

24 млн аҳолининг электрон тиббий картаси яратилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соҳада коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Маълум қилинишича, вазирлик UZINFOCOM билан ҳамкорликда ягона тиббиёт ахборот тизими – DMED ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ушбу тизим 24 млн аҳолининг электрон тиббий картасини киритиш имкониятига эга бўлди.

Қолаверса, тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувларнинг олдини олиш мақсадида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED)да “Электрон рецепт” модули ишлаб чиқилган.

Бу модул дори воситаларининг дозалари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептларни электрон шаклда бериш, уларнинг маркировкасини назорат қилган ҳолда сотиш, ҳисобот юритиш жараёнини автоматлаштириш ҳамда беморлар учун мобил илова орқали рецептлар ҳаракатини кузатиб туриш имконини беради.

Шунингдек, аҳоли ва шифокорлар учун мобил иловалар яратилган. DMED ахборот тизими 2 571 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларидан 2475 тасига ўрнатилган. Ҳозирда зарур жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш, тиббиёт ходимларини тизимда ишлашга ўқитиш ва маълумотларни ахборот тизимига киритиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid