platina.uz

Янги қурилаётган биноларнинг QR-кодли паспорти жорий этилади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, ҳужжатлар ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади. 

Жамият
16 апрель, 11:12
Янги қурилаётган биноларнинг QR-кодли паспорти жорий этилади

Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади.

“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-66-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий қилинади.

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади.

2025 йил 1 июлдан:

-барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;

-босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;

-тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;

-қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+