platina.uz

Олтин нархи рекорд даражада қимматлади

Ўзбекистонда ҳам тилла қуймалари нархи рекорд даражага етди.

Иқтисод
11 апрель, 21:24
Олтин нархи рекорд даражада қимматлади

11 апрел куни олтин нархи тарихий рекорд қайд этиб, жаҳон бозорида троя унция учун илк маротаба 3200 доллардан ошди.

Олтин нархининг бундай кўтарилишини Доналд Трампнинг мамлакатларга эълон қилган юқори бож тарифларини 90 кунга тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори билан боғлаш мумкин. Айнан мазкур эълондан сўнг олтин нархи яна ошишни бошлаган эди ва ҳозирга келиб рекорд миқдорга етди.

Олтин нархи бўйича юқори прогнозни Macquarie Group тақдим этган бўлиб, унинг тахминига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида олтин нархи $3,500 га етиши мумкин.

Ундан ташқари, Goldman Sachs’нинг энг охирги прогнозига кўра, олтин нархи $3 300 га чиқиши ҳам мумкин.

Ўзбекистон марказий банки томонидан муомалага чиқарилган олтин қуймалари нархи ҳам рекорд даражага етди. 5 граммлик олтин қуйма нархи илк маротаба 6,8 млн сўмдан ошди. Олтин қуймаси бир грами ҳозирда 1 млн 376 минг 560 сўмга баҳоланмоқда.

  • 5 грамм — 6 млн 883 минг сўм
  • 10 грамм — 13 млн 766 минг сом
  • 20 грамм — 27 млн 531 минг сўм
  • 50 грамм — 68 млн 828 минг сўм
  • 100 грамм — 137 млн 656 минг сўм

Марказий банк томонидан 999,9 софликдаги олтиндан 5, 10, 20, 50 ва 100 граммли қуймалар сотувга чиқарилган ва қуймалар нархини регулятор ҳар куни янгилаб боради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+