platina.uz

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчаси айрим жойлари 4 ойга ёпиляпти

Ушбу ҳудудда фақат қурилишда қатнашаётган юк машиналари ҳаракатланиши мумкин.

Жамият
10 апрель, 19:53
Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчаси айрим жойлари 4 ойга ёпиляпти

2025 йил 12 апрелдан 2025 йил 1 сентябрга қадар Янги Ўзбекистон шоҳкўчаси бўйлаб CАЕХ савдо кўргазмалар уйидан “Янги Ўзбекистон” боғининг кириш қисмигача бўлган ҳудудда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Айни шу санадан Янги Ўзбекистон шоҳкўчасидаги Олимпия шаҳарчаси атрофида ерости ўтиш йўли қурилиши бошланади.

12 апрелдан 13 апрелга ўтар кечаси бу ҳақда хабар берувчи тегишли йўл белгилари ўрнатиш бошланади.

Ушбу ҳудудда фақат қурилишда қатнашаётган юк машиналари ҳаракатланиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+