platina.uz

Бахтиёр Саидов Марко Рубио ва Майкл Уолтц билан учрашди

Улар сиёсий мулоқот, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа масалаларни гаплашган. 

Сиёсат
10 апрель, 10:10
Бахтиёр Саидов Марко Рубио ва Майкл Уолтц билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц билан учрашди.

Уларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби йўналишларга эътибор қаратилган.

"Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби муҳим йўналишлар кун тартибимиздан ўрин олди. АҚШнинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларини изчил қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолаймиз.

Стратегик шериклик доирасидаги юқори даражадаги мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттириш орқали икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамикани қўллаб-қувватлашга келишиб олдик", дея ёзади Бахтиёр Саидов.

Марко Рубио эса Саидовни "терроризм ва ноқонуний миграцияга қарши кучли ҳамкор" деб атаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+