Бахтиёр Саидов Ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди
У 2022 йил 30 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланганди.
Жамият
25 апрель 2023 йил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.
Аввалроқ унинг номзоди Бахтиёр Саидовнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Маълумот учун, Бахтиёр Одилович Саидов 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири сифатида фаолият юритган.