Ташқи ишлар вазири Россияга боради
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 21-22 май кунлари амалий ташриф билан Москвага боради.
Сиёсат
17 май 2023 йил
Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захаровага кўра, Саидов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашади.
Учрашувда стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама сиёсий ҳамкорлик ҳамда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар характердаги кўплаб долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.