Мирвоҳид Азимов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
У аввал Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Мирвоҳид Азимов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
2026 йил 26 май куни Ташқи ишлар вазирлиги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ тайинланган Азимов Мирвоҳид Мирилёсович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида таништирилди.
Мирвоҳид Азимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
