Тошкентда йўллар учун 8 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди
Маблағ Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларига йўналтирилади.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг қарори билан икки туманга 8 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди.
Пуллар маҳаллий йўлларни яхшилаш учун ишлатилади.
"Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўлларни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун Мирзо Улуғбек тумани Ободонлаштириш бошқармасига 4 233,7 млн сўм ҳамда Бектемир тумани Ободонлаштириш бошқармасига 3 800,0 млн сўм маблағларни ажратиш тўғрисидаги таклиф маъқуллансин", дейилади қарорда.
Қарор 2025 йил 7 апрелда қабул қилинган.
Қарор ижросини таъминлаш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Б. Ҳайдаров зиммасига юкланган.
Аввал пойтахтда йўллар учун 12 млрд сўм ажратилганди.