platina.uz
Жамият

826 та маҳалла бир йилгача "Ташаббусли бюджет"да қатнашмайди

Бу йилги 1-мавсумда 2011 та маҳалла ғолиб деб топилган, бундан 329 таси илк маротаба ютиб чиққан.

826 та маҳалла бир йилгача "Ташаббусли бюджет"да қатнашмайди

826 та маҳалла бир йилгача "Ташаббусли бюджет"да қатнашолмайди. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Жорий йилги 1-мавсум якунларига кўра, 2011 та маҳалла (жами маҳаллалар сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилган. Бунда 329 та маҳалла илк маротаба ютиб чиққан.

Бундан ташқари, 2024 йилги 2-мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилган. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2-мавсум ҳамда 2026 йилги 1-мавсумда танаффус берилади.

Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.

Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid