platina.uz

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

 Аввалги ҳоким Шуҳрат Дўстбеков йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди. 

Жамият
7 апрель, 17:01
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилди. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлади.

Вилоят ҳокими ўз сўзида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир ва кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалаларга тўхталди. Жумладан, хизматлар, инвестиция, бюджет тушумларини таъминлаш борасида ҳудуд бугун вилоятда энг охирги ўринларда эканлиги қайд этилди, дейилади хабарда.

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзодини тавсия қилди.

Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашида Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Низомиддинов 2018—2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари лавозимларида ишлаган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+